avatar
Куч
19.14
Рейтинг
+9.55

Nigina Shermuhamedova

Мақолалар

Фалсафий тафаккурнинг шаклланишида баҳолашнинг роли(1)

Фалсафа
Аксиологиянинг асосий категориялари қаторига қадрият билан бир қаторда ҳажман жуда кенг тушунча — «баҳолаш» ҳам киради. Баҳолаш — буюмнинг инсон фаолияти, унинг эҳтиёжларини қондириш учун аҳамиятини англаб етиш воситаси. Баҳолаш  субъектнинг ўз ҳаёти ва фаолияти учун ҳодисаларнинг ижтимоий аҳамиятини аниқлашидир. У инсонга ҳодисалар дунёсида мўлжал олиш имконини беради, унинг фаолиятини йўлга солади. Баҳолаш универсалдир: у сезгилар ва ақл-идрок даражасида, эмоциялар ва туйғулар, тасаввурлар, идроклар, мулоҳазалар, майллар, истаклар, интилишлар, афзалликлар ва, албатта, фаолият кўринишида рўёбга чиқиб, инсон ҳаёт фаолиятининг барча турларига таъсир кўрсатади.

Аёл маънавияти-ҳаёт зийнати(2)

Фалсафа
Замонавий ўзбек аёли-у ўз бегининг бегойими, фарзандининг меҳрибон онаси, ота-онасининг меҳрли фарзанди, дугонаси, ёру-биродарларининг оқибатли дўсти, шунингдек жамоасида ўз ўрнини топа олган  касб эгаси бўлиши лозим. Замонавий аёллар фақат бугуни билан эмас, балки ўтмишда ўтган аёлларнинг хатосидан хулоса чиқариб, келажак аёлларига ўрнак бўла оладиган аёл бўлиши керак. Мустақил Ўзбекистонимизда келажак пойдеворини қўйишга ҳисса қўшаётган, ўзининг самарали меҳнати билан касбидан камол топиб, айни пайтда ўзбек аёлига хос иффат, ор- номусини сақлаб,  меҳр -оқибатга  риоя  қилаётган  аёллармиз  билан ғурурлансак арзийди.

Аёл маънавияти-ҳаёт зийнати(1)

Фалсафа
Мамлакатимиздааёлларнинг ўз иқтидорларини намоён қилиш қобилиятига яраша ишлаши учун барчашароитлар яратилган. Ана шу имкониятлардан фойдаланиш даражаси  эса унга   боғлиқ. Агар аёл ўзини нафақат аёл, балки инсон сифатида жамиятдаги ўрнини англаса, унга табиат ато этган қобилиятни тўғри йўналтира олса, фақат оила қуришни эмас, балки ҳалол меҳнати билан жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшиши лозимлигини    ҳаётининг мақсади деб билса, бу аёл албатта ўз ҳаётидан қаноатлана олади.  Агарки фақат оилани ҳаётининг асосий мақсади қилса, пировард натижада намоён қилинмаган қобилият, фойдаланилмаган имконият, эришилмаган ютуқлар у учун армон бўлади ва қалбида барча нарсага эриша  олган аёлларга нисбатан ҳасад туйғуси шаклланади, бу унинг ғазабнок бўлишига олиб келади. Шуниси қувонарлики, сўнгги йигирма йилда ўз мақсадини аниқ билган, оила бекаси, фарзандларининг онаси бўлиш билан бир қаторда, жамият тараққиётининг турли соҳаларида касби орқали камолотга эришаётган аёлларнинг сони кўпайиб бормоқда.